Испанияда пляжлар хавфли денгиз жонзоти туфайли ёпилди

2 дақиқа ўқиш14.1K
Испанияда пляжлар хавфли денгиз жонзоти туфайли ёпилди

Испаниянинг Аликанте вилоятига қарашли Гуардамар дел Сегура шаҳрида кутилмаган воқеа юз берди. Шаҳарнинг машҳур пляжларида сув остида заҳарли ва ноёб денгиз мавжудоти — “Glaucus atlanticus”, халқ орасида “мовий аждаҳо” деб аталадиган кичик шиллиққурт пайдо бўлгани ҳақида маҳаллий ОАВ ёзди. Бу ҳақида CNN нашри ҳам маълум қилди.

20 август куни Гуардамар полицияси ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида расмий эълон берди. Унда айтилишича, аҳоли ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар соҳилларида вақтинчалик тарзда сузиш ман этилди. “Мовий аждаҳо” пайдо бўлгани сабабли барча пляжлар ёпилади ва фақат янги кўрсатмалардан кейин қайта очилади”, – дейилган баёнотда.

Аслида, ушбу жонзотнинг номи унинг ташқи қиёфаси билан боғлиқ. Чунки кўриниши афсонавий аждаҳога ўхшаб кетади. Унинг узунлиги бор-йўғи 3 сантиметрни ташкил этади, аммо заҳарли хусусиятлари туфайли жуда хавфли ҳисобланади. Олимлар маълумотига кўра, “мовий аждаҳо” ўзидан бир неча баробар катта денгиз ҳайвонларини еб, уларнинг заҳарини ўз танасида тўплайди ва кейин ундан фойдаланиб, ўзидан 300 марта катта бўлган ўлжасини ҳам фалаж ҳолатга келтира олади.

Полиция огоҳлантиришича, бу шиллиққурт билан контактга киришиш инсон терисида кучли куйиш ва оғриқларга олиб келиши мумкин. Шу боис, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар қум устида ёки сувда ноодатий жонзотни кўрса, унга тегмасликлари лозим.

Шаҳар мэри Хосе Луис Саес ҳам аҳолини жуда эҳтиёткор бўлишга чақирди:
“Унга ҳатто қўлқоп билан ҳам тегманг. Агар кимдир чақиб олса, таъсирланган жойни дарҳол шўр сув билан ювиш ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак”, – деди у.

Бир неча кундан сўнг пляжлардаги тақиқ олиб ташланди ва сувга киришга рухсат берилди. Бироқ маҳаллий ҳокимият ва мутахассислар ҳануз эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиш кераклигини уқтирмоқда.

Маълумот учун, Аликанте вилояти Испаниянинг энг машҳур сайёҳлик ҳудудларидан бири ҳисобланади. У қуёшли иқлими, соф қумли пляжлари ва қояли соҳиллари билан миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилади. Аммо “мовий аждаҳо”нинг пайдо бўлиши бу йўналишдаги туризмга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур шиллиққурт одатда Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанларининг илиқ сувларида учрайди ва улар оқим ҳамда шамол таъсирида ҳаракатланади. Ўрта Ер денгизида эса унинг кўриниши жуда кам ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун Гуардамарда “мовий аждаҳо” пайдо бўлиши табиатшунослар учун ҳам ноодатий воқеа сифатида баҳоланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?