Вьетнамга яқинлашаётган “Кадзики” тўфони сабабли оммавий эвакуация бошланди

1 дақиқа ўқиш365
Вьетнамга яқинлашаётган “Кадзики” тўфони сабабли оммавий эвакуация бошланди

Вьетнам ҳукумати мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида аҳолини хавфсизлик мақсадида оммавий равишда эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий маълумотларга кўра, фалокатли кучга эга “Кадзики” тўфони 25 август куни соҳилга етиб келишидан олдин 586 мингдан ортиқ фуқаро хавфли ҳудудлардан кўчирилади. Бу ҳақда CNBC манбалари хабар берди.

Маълумотларга қараганда, “Кадзики” 20 август куни Филиппин яқинидаги денгизда шаклланган бўлиб, кейинчалик тез суръатда кучайиб, Хитой ва Вьетнам йўналишига қараб ҳаракатлана бошлаган. Ҳозирда тўфон ичида шамол тезлиги соатига 200 километрга яқинлашгани қайд этилмоқда. Синоптикларнинг баҳолашича, у соҳилга етиб келганда 300–400 миллиметргача ёғингарчилик олиб келиши мумкин. Бу эса тўфон ортидан сув тошқинлари ва кўчкилар хавфини оширади.

Бундан ташқари, кучли шамол таъсирида денгиздаги тўлқинлар баландлиги 2–4 метргача кўтарилиши эҳтимол қилинмоқда. Минтақадаги тахминан 60 мингга яқин кичик қайиқ ва кема эгалари олдиндан огоҳлантирилган.

Тўфон нафақат аҳоли хавфсизлигига, балки мамлакат қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказиши мумкин. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, 300 минг гектардан зиёд гуруч майдонлари ҳамда 77 мингта мевали дарахт плантациялари йўқотишларга учраши мумкин.

Вьетнамнинг йирик авиакомпаниялари — Vietnam Airlines ва Vietjet Aviation эса ҳозирданоқ хавфсизлик чораси сифатида мамлакат марказий шаҳарларига қаратилган бир қатор рейсларни бекор қилишга мажбур бўлди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ҳолат сўнгги йилларда Вьетнамда кузатилган энг йирик табиий офатлардан бири бўлиши мумкин. Шу боис ҳукумат барча ресурсларни сафарбар қилиб, эвакуация ва қутқарув ишларини қатъий назорат остида амалга оширмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?