Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди

  Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди

Украина қуролли кучлари фронт чизиғида қолиб кетган ярадор ҳарбийни оғир юк кўтарувчи дрон ёрдамида эвакуация қилди. Бу уруш давомида қайд этилган илк шундай амалиётлардан бири бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

49 ёшли Константин Власенко 2025 йил июнь ойида Харьков вилоятининг Купянск йўналишидаги позицияга юборилган. У қарийб 500 кун давомида фронт яқинидаги ҳудудда қолиб кетган. Россия дронлари ва миналанган йўллар сабабли уни анъанавий усулда олиб чиқиш жуда хавфли бўлган.

Ҳарбий хизматчи дрон ҳужуми оқибатида икки оёғидан ҳам оғир жароҳат олган. Унинг айтишича, аҳволи ёмонлашгани сабабли оёқларининг бир қисмини ўзи ампутация қилишга мажбур бўлган.

Уни қутқариш учун 90 килограммгача юк кўтара оладиган оғир дрондан фойдаланилган. Власенко махсус мослама ёрдамида дронга маҳкамланиб, тахминан 15 километр узоқликдаги хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Парвоз қарийб 15 дақиқа давом этган.

Амалиёт олдидан қутқарув режаси пухта ишлаб чиқилган. Дроннинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун бошқа учувчисиз қурилмалар ҳам жалб этилган. Власенко хавфсиз ҳудудга етказилгач, шифохонага олиб борилган. Ҳозирда у Харьковдаги тиббиёт муассасасида реабилитация муолажаларини олмоқда.

Мазкур воқеа жанг майдонида анъанавий эвакуация имконсиз бўлган ҳолатларда оғир юк кўтарувчи дронлардан инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди.

Kasalxona karavotida oyoqlari bog'langan, soqolli kishi yotibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар