Россияда мигрантлар учун янги қоида: имтиҳонда аёллар билан мулоқот қилиш мумкин

1 дақиқа ўқиш1.4K
Россияда мигрантлар учун янги қоида: имтиҳонда аёллар билан мулоқот қилиш мумкин

Россия парламентида муҳокамага қўйилган янги ташаббус кенг жамоатчилик орасида қизғин баҳсларга сабаб бўлди. “Янги одамлар” фракцияси депутатлари Владислав Даванков, Ярослав Самилин ва Ксения Горячева фан ва олий таълим вазири Валерий Фалковга мурожаат йўллаб, мигрантлар учун мажбурий имтиҳон таркибига аёллар билан муносабат қоидаларини киритиш таклифини илгари сурди, деб хабар берди ТАСС.

Депутатлар ўз мурожаатида, сўнгги йилларда мигрантлар томонидан жамоат тартибини бузиш ҳолатлари кўпайганини таъкидлади. Айниқса, аёлларга нисбатан ҳурматсиз муомала, ҳақорат ва безорилик каби ҳолатлар жамиятда жиддий хавотир уйғотмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда Россияда маъмурий чиқариш ва депортация тўғрисидаги қарорлар сони 190 мингдан ошган. Бу эса 2023 йилга нисбатан қарийб 94 мингтага кўп.

Депутатлар фикрича, бундай вазиятда нафақат депортация ва жазолаш чораларини кучайтириш, балки олдини олиш механизмларини йўлга қўйиш муҳим. Шу сабабли, улар имтиҳон таркибига аёлларга нисбатан маданий ва ҳуқуқий меъёрларни билдирадиган алоҳида бўлим киритишни таклиф қилишмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, чет эл фуқаролари ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда рус тили, тарих ва қонунчиликдан ташқари, аёлларга муносабат қоидаларини ҳам билиши шарт бўлади. Жумладан, таҳқирлаш ёки таъқиб қилиш каби хатти-ҳаракатларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келишини англаб етиши лозим.

Парламент аъзолари бу ташаббус орқали жамоат жойларида аёлларнинг хавфсизлигини кучайтириш, низоли вазиятларни камайтириш ва давлат миграция сиёсатига ишончни ошириш мумкинлигини қайд этди.

Шунингдек, имтиҳон таркибини маданий ва ҳуқуқий хулқ-атвор меъёрлари билан тўлдириш чет эл фуқароларининг Россия жамиятига интеграциясини осонлаштириши ва миллий анъаналарга ҳурмат руҳини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мактабга бормайдиган мигрант болаларни оиласи билан мамлакатдан чиқариш таклифи ҳам берилган эди. Шунингдек, июль ойи охирида Санкт-Петербург шаҳрида патентга эга муҳожирларнинг такси хизматларида ишлаши тақиқланганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?