АҚШ Конгресси номзоди Қуръонни ёқиб юборди

1 дақиқа ўқиш1.6K
АҚШ Конгресси номзоди Қуръонни ёқиб юборди

АҚШ Конгрессига номзод Валентина Гомес оловпуркагич билан Қуръони Каримни ёқиб юборди, деб хабар берди “Timeline Daily”.

Техас штатидаги Республикачилар партияси номзоди бўлган Гомес видеода қўлида оловпуркагич тутган ҳолда муқаддас Китобни ёқиб юбориши кўринади. Роликда у Техасда ислом дини “бутунлай тугатилиши керак”лигини ҳам таъкидлаган.

Гомес АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига Техаснинг 31-округидан сайловга қўшилмоқда. У мусулмонларни “христиан давлатларига зўравонлик орқали таҳдид солаётганликда” айблаб, тарафдорларини уни қўллаб-қувватлашга чақираётгани қайд этилган.

Видеоролик ижтимоий тармоқларда катта норозилик уйғотди. Жамоатчилик ва ҳуқуқшунослар Гомеснинг ҳаракатини диний эътиқод эркинлигига таҳдид ва нафрат қўзғатувчи хатти-ҳаракат сифатида баҳолашмоқда. Ушбу воқеа АҚШда диний эркинлик ва қонун доирасида кенг муҳокамаларни бошлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш воқеа аввалроқ Франциянинг Вийёрбан шаҳрида ҳам содир бўлган эди: номаълум шахс масжиддан Қуръони Каримни ўғирлаб, уни ёқиб юборган. Бу ҳолатлар халқаро миқёсда диний бағрикенглик ва тинчлик мавзуларини янада долзарб қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?