date

Испанияда мижоз маёнез сабабли кафени ёқиб юборди

Испанияда мижоз маёнез сабабли кафени ёқиб юборди

Испаниянинг Лос-Паласиос-и-Виллафранка шаҳрида эркак мижоз маёнез олиб келмагани учун ресторан ходимларидан ғазабланиб, муассаса биносига ўт қўйди. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа ўтган чоршанба куни содир бўлган. Ёши 50 да бўлган ва шахси очиқланмаган эркак ўғли билан маҳаллий овқатланиш муассасасига кириб, икки дона сэндвич буюртма қилган. Кузатув камераларида акс этган ҳолатга кўра, у офицантдан қўшимча майонез сўраган, аммо ошхонада соус захираси тугагани учун ходим унинг истагини бажара олмаган. Шундан сўнг мижоз бошқа официантдан ҳам майонез сўраган, лекин жавоб яна салбий бўлган.

Бир муддатдан кейин эркак ўрнидан туриб, жойни тарк этган ва орқасидан қўлида бензин тўлдирилган канистр билан қайта келган. У яна соус ҳақида сўраган, аммо рад жавоб олгач, ёқилғини бар стойкасига тўкиб, ёнғин келтириб чиқарган.

Ҳодиса пайтида кафе одамларга тўла бўлган, аммо мижозлар оловни кўриб тезда ташқарига чиқишган. Ходимлар эса ўт ўчиргич воситалари ёрдамида ёнғинни назоратга олган. Натижада ҳеч ким жароҳат олмаган, моддий зарар эса тахминан 9,5 минг долларга баҳоланган.

Воқеадан кейин эркак жойдан қочишга уринган, аммо полиция уни қисқа вақт ичида қўлга олган. Маълум бўлишича, у ёнғин пайтида чап қўлини жиддий шикастлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда мижоз маёнез сабабли кафени ёқиб юборди