Туркия Исроил билан барча алоқаларни тўхтатди, ҳаво ҳудуди ёпилди

1 дақиқа ўқиш482
Туркия Исроил билан барча алоқаларни тўхтатди, ҳаво ҳудуди ёпилди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Анқара Исроил билан барча иқтисодий ва савдо муносабатларини тўлиқ узганини, шунингдек, мамлакат ҳаво ҳудуди энди Исроил самолётлари учун ёпиқ бўлишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, турк кемалари ҳам бундан буён Исроил портларига кириши мутлақо тақиқланади.

Парламент йиғилишида сўзга чиққан вазир кескин баёнот берди:
— «Исроилнинг Ғазо сектори, Ливан, Яман, Сурия ва Эронга қарата ўйланмасдан амалга оширган зарбалари бутун халқаро ҳамжамиятга қарши террор ҳужуми ҳисобланади. Бу ҳаракатлар минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Ғазо уруши сабаб Исроил билан савдо муносабатлари тўхтатилишини эълон қилганди.

Расмий статистика маълумотларига кўра, 2023 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард долларга етган, ундаги улкан улуш — 75 фоизи Туркия экспортига тўғри келган. Исроил матбуотида эса охирги ойларда турк портлари кема эгаларидан Исроилга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва ҳарбий ёки хавфли юкларни олиб ўтмаётгани ҳақида норасмий сертификат талаб қила бошлагани ҳақида хабар қилинган.

Шунингдек, Эрдўғон ўтган йилнинг 13 ноябрь куниёқ Туркиянинг Исроил билан дипломатик муносабатлари тўхтатилганини расман эълон қилган эди.

Шу тариқа, Анқаранинг янги қатъий қадами икки давлат ўртасидаги муносабатларни мутлақо янгича босқичга олиб чиқди ва минтақа геосиёсий вазиятида катта таҳлилларга сабаб бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?