Россия консуллиги дарвозасига машина урилди, ҳайдовчи ҳибсда

1 дақиқа ўқиш1.4K
Россия консуллиги дарвозасига машина урилди, ҳайдовчи ҳибсда

Австралиянинг Сидней шаҳрида Россия Бош консуллиги олдида кутилмаган ва шов-шувли ҳолат содир бўлди. 1 сентябрь куни эрталаб оқ рангли йўлтанламас машина Россия консуллигининг темир дарвозасига келиб урилди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ, жумладан ABC телеканали хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 8:00 атрофида рўй берган. Янги Жанубий Уэлс полициясига консуллик ҳудуди яқинида турган шубҳали автомобиль ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодисани ўрганиш учун етиб келган полиция ходимлари 39 ёшли ҳайдовчи билан суҳбат ўтказишга уринган пайтда у тўсатдан машинани ишга тушириб, консуллик ҳудудига кириб борган. Бироқ ҳаракат узоққа чўзилмаган — автомобиль фақатгина темир дарвозага урилиб тўхтаган.

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи ҳибсга олинган ва полиция бўлимига олиб кетилган. Консуллик дарвозасига урилган машина эса эвакуатор ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб кетилган.

Ҳозирда мазкур воқеа бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Расмийлар маълум қилишича, текширув жараёнига Австралия федерал полицияси ҳам жалб этилган.

Айни пайтга қадар Россия томони ҳодиса юзасидан ҳеч қандай расмий баёнот бермаган. Мутахассислар эса бу ҳаракатнинг сабаблари, ҳайдовчининг шахсий мотивлари ва унга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо чоралари юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Шу тариқа, Сиднейдаги Россия консуллиги олдидаги ғайриоддий ҳодиса халқаро оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликнинг катта эътиборини ўзига тортди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?