date

ЕИ молиявий танқисликка дуч келмоқда

ЕИ молиявий танқисликка дуч келмоқда

Европа Иттифоқи ҳозирги пайтда молиявий танқисликка дуч келмоқда ва Киевни қўллаб-қувватлаш учун камида 60 миллиард евро маблағ зарурлигини эълон қилди. Бу ҳақда ЕИ расмийлари баёнот берди. Улар таъкидлашича, Украинага ҳар томонлама ёрдамни давом эттириш учун қўшимча молиявий ресурслар талаб этилади, шу боис Брюссел Россиянинг музлатилган давлат активларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Айни пайтда бу маблағлардан қандай фойдаланиш масаласида Европа Иттифоқи аъзолари орасида якдил фикр йўқ. Айрим давлатлар музлатилган активларни тўлиқ мусодара қилиш тарафдори бўлса, бошқалари фақат ушбу активлардан тушаётган даромадни Украинага йўналтиришни маьқул деб ҳисобламоқда. Бу масала қатор сиёсий ва молиявий баҳсларга сабаб бўлмоқда.

The Guardian нашри маълум қилишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги 19 та санкциялар пакетини тайёрламоқда. Шу билан бирга, Politico хабар қилишича, Еврокомиссия 200 миллиард евро атрофидаги Россия активларини Украинага ўтказиш учун махсус механизм ишлаб чиқиш устида фаолият олиб бормоқда. Бу қадам молиявий ёрдамни тез ва самарали равишда таъминлашга қаратилган.

ЕИ ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Калласнинг таъкидлашича, Россия активлари уруш тугамагунча ва Кремль етказилган зарарларни тўлиқ қопламагунча қайтарилмайди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи бу масалани қатъий назорат қилиб, молиявий ресурсларни самарали ва очиқ-ойдин тарзда Украинага йўналтиришни мақсад қилган.

Ҳозирги вазиятда Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, активлардан оқилона фойдаланиш ва санкциялар механизмларини самарали қўллаш энг муҳим вазифага айланган. Шу орқали Украина ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши ва барқарорликка эришиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕИ молиявий танқисликка дуч келмоқда