Хитой олимлари тана иссиқлигидан энергия оладиган материал яратди

1 дақиқа ўқиш207
Хитой олимлари тана иссиқлигидан энергия оладиган материал яратди

Инсон организмининг имкониятлари ҳали тўлиқ кашф этилмаганига яна бир далил пайдо бўлди. Хитойлик олимлар инсон танасидан чиқадиган иссиқликдан электр энергиясини олиш имконини берувчи янги технологияни намойиш этди. Бу ҳақида “South China Morning Post” нашри маълум қилди.

Мутахассислар “термоэлектр каучук” деб номланган эластик материални яратишди. У яримўтказгичли полимер ва каучук асосида ишлаб чиқилган бўлиб, инсон танаси ҳароратини электр қувватига айлантиради.

Олимларнинг фикрича, бу материал яқин келажакда ҳаётимизда катта ўзгаришлар ясаши мумкин. Масалан, ақлли соат ёки қулоқчинларни махсус розеткасиз, фақат тана иссиқлиги орқали зарядлаш мумкин бўлади. Шунингдек, электр тармоғи мавжуд бўлмаган шароитларда телефон ёки бошқа гаджетларни қувватлантиришда қўл келиши эҳтимол қилинмоқда.

Технологиянинг қўлланиш соҳаси фақат шу билан чегараланмайди. Олимлар келгусида мазкур материални “ақлли кийимлар”га интеграция қилишни режалаштирмоқда. Бундай кийимлар нафақат гаджетларни қувватлайди, балки инсон танаси ҳароратини ҳам мувофиқлаштиришга ёрдам бериши мумкин.

Қизиғи, материалга турли сенсорларни жойлаш имкони ҳам бор. Бунинг натижасида у босимни ўлчаш, кимёвий моддалар таркибини аниқлаш ёки нафас олиш жараёнини кузатиш каби вазифаларни бажаради. Мутахассислар айтишича, бундай сенсорлар нафақат саломатлик мониторингида, балки вирусларни аниқлаш ёки ўпка саратони ташхисида ҳам қўлланиши мумкин.

Хитой тадқиқотчилари таъкидлашича, бу материал асосида яқин келажакда ақлли ниқоблар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин. Улар инсоннинг нафас олиш тизимини кузатиш билан бирга, турли касалликларни эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради.

Шу тариқа, “термоэлектр каучук” номли ушбу кашфиёт энергия манбаларига янги қараш олиб кириши ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?