Хитой россияликлар учун 30 кунлик визасиз тартиб бошлайди

1 дақиқа ўқиш372
Хитой россияликлар учун 30 кунлик визасиз тартиб бошлайди

Хитой ва Россия ўртасидаги муносабатлар янги босқичга қадам қўймоқда. Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2025 йил 15 сентябрдан бошлаб Россия Федерацияси фуқаролари мамлакатга визасиз кириш имкониятига эга бўлади.

Ушбу тартиб синов тариқасида бир йил амал қилади ва 2026 йил 14 сентябргача кучда бўлиши белгиланган. Бу муддат мобайнида Россия фуқаролари Хитойга бизнес, туризм ёки шахсий ташриф мақсадларида визасиз келиб, 30 кунгача қолишлари мумкин бўлади.

Расмий Пекиннинг таъкидлашича, бу қарор икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг эркин алмашинувини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Хитой ТИВ расмий вакили Гуо Жиакунинг айтишича, ташаббус нафақат саёҳат соҳасида, балки савдо ва маданий алоқаларда ҳам катта рағбатлантириш бўлади.

Шу билан бирга, мутахассислар ушбу қадамнинг сиёсий аҳамиятига ҳам эътибор қаратмоқда. Чунки сўнгги йилларда Москва ва Пекин ўртасидаги стратегик шериклик сезиларли даражада кучайиб, турли соҳаларда ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.

Айтиш жоизки, Хитой бундан аввал қатор давлатлар билан шундай визасиз келишувларни йўлга қўйган ва улар орқали туризм оқими ҳамда ўзаро иқтисодий алоқалар кескин ошган. Россия билан йўлга қўйилган тизим эса икки томонлама алоқаларни янада жонлантириши кутилмоқда.

Шу тариқа, россиялик сайёҳ ва тадбиркорлар учун янги имконият эшиклари очилаётган бир пайтда, Хитой ҳам ўз иқтисодиётини жонлантириш ва халқаро майдонда нуфузини ошириш учун яна бир қадам ташлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?