date

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябр куни Тянанмэн майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди.

Тадбирда йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларус, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Ветнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари иштирок этди.

ХХР раиси Си Жинпинг ўз нутқида бугунги шароитда тарихий хотирани асраб-авайлаш, тинчликни сақлаш ва адолатни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Парадда Хитой халқ озодлик армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратларининг энг сўнгги намуналари намойиш этилди.

Бундай парадлар 1949 йилдан буён Пекинда ўтказиб келинади, қуролли кучларнинг сўнгги катта кўриги эса 2019 йил 1 октябрда бўлиб ўтган ва унда 15 мингга яқин иштирокчи қатнашган.

Ўзбекистон президентининг Пекин шаҳридаги тантанали тадбирларда иштироки мамлакатнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида минтақавий ва глобал даражада конструктив мулоқотни ривожлантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсатининг навбатдаги тасдиғи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди