Японияда 23 ёшли йигит 83 ёшли аёлга уйланмоқчи

1 дақиқа ўқиш12.6K
Японияда 23 ёшли йигит 83 ёшли аёлга уйланмоқчи

Японияда ғайриоддий муҳаббат ҳикояси кенг жамоатчилик диққат марказига тушди. Мамлакат матбуотида тарқалган хабарларга кўра, 23 ёшли йигит ўз синфдошининг 83 ёшли бувиси билан турмуш қуришни режалаштирмоқда. Бу воқеа ҳақида South China Morning Post хабар берди.

Маълум қилинишиича, уларнинг танишуви ўтган йилнинг 14 февралига — севишганлар кунига тўғри келган. Шундан кейин улар ўртасида аста-секин яқинлик шаклланиб, ярим йилдан сўнг қариндошларига ўз муносабатларини очиқ кўрсатган. Орадан кўп ўтмай, улар бир хонадонда бирга яшай бошлашган.

Оила аъзолари эса бу ғайриоддий қарорни тинч қабул қилган ва уларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлашига розилик берган. Аёлнинг ҳаёти ҳам ўзига хос воқеаларга бой: у илгари боғбон бўлиб ишлаган, йирик ботаника боғига эгалик қилган, икки марта турмуш қурган. Унинг бир ўғли, бир қизи ва беш набираси бор. Сўнгги ажрашувдан кейин у ўғли билан бирга яшаб келган.

Жуфтлик ҳақидаги суҳбат ва интервьюлар эса қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Кимдир уларни қўллаб-қувватлаб, “муҳаббат ёш танламайди” дея фикр билдирган бўлса, айрим фойдаланувчилар ёш фарқи жуда катта эканини таъкидлаб, йигитнинг қарорини кескин танқид қилмоқда.

Японияда ҳам, халқаро майдонда ҳам бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, инсонлар орасида муҳаббат, қарашлар хилма-хиллиги ва жамиятдаги стереотиплар ҳақида турли саволларни ўртага чиқарди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ғайриоддий муносабатлар кўпинча жамиятни икки қутбга бўлиб юборади: кимдир бuni эркин танлов деб билса, бошқалар уни қабул қила олмайди.

Шу тариқа, япон йигит ва кексайган аёлнинг ҳикояси оддий оилавий қарордан кўра кенгроқ ижтимоий баҳсга сабаб бўлди. Энди жамоатчилик уларнинг келажагини қизиқиш билан кузатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?