Японияда 80 ёшли пенсионер аёл сохта “космонавт”га ишониб, катта маблағдан айрилди. У ўзини ҳақиқий фазогир сифатида таништирган шахс билан ижтимоий тармоқ орқали мулоқот қилиб келган, деб ёзмоқда Pravilamag.
Орадан вақт ўтиб, эркак унга ишда қийинчиликка дуч келганини ва фавқулодда ҳолат туфайли ёрдамга муҳтожлигини айтган. “Космонавт” гўё самолёт орқали космосда бўлиб, ҳужумдан кейин “кислород сотиб олиши кераклигини” билдирган.
Ғамхўр аёл унга ишонган ва чунончи 6700 долларни бошқа ҳисобга ўтказиб, моддий ёрдам кўрсатган. Ушбу маблағ “кислород хариди” учун сарфланиши айтилиб, аслида фирибгарнинг қўлига тушган.
Маълумотларга кўра, аёл мулоқот давомида ўзини ёлғиз ҳис қилган ва шахсий туйғулар ҳам пайдо бўлган. Шу боис уни вақтида ҳеч ким тўхтата олмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!