Дунёда қанча руҳий касаллар борлиги очиқланди

2 дақиқа ўқиш652
Дунёда қанча руҳий касаллар борлиги очиқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эълон қилган сўнгги ҳисобот бутун инсониятни ўйлантирадиган ҳолатни очиб берди. Маълум бўлишича, бугунги кунда дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ инсон турли даражадаги руҳий саломатлик муаммолари билан яшамоқда. Бу рақам нафақат таҳликали, балки бутун инсоният саломатлиги учун катта хавф занжирини яратади.

ЖССТ маълумотларига кўра, фақат 2021 йилнинг ўзида 15 ёшдан юқори 400 миллион киши спиртли ичимликка боғлиқ бузилишлардан азият чеккан. Бир йил ўтиб, 2022 йилда эса 64 миллиондан зиёд инсон гиёҳванд моддалар истеъмоли оқибатида руҳий бузилишларга дуч келган. Шунингдек, қарийб 57 миллион киши деменция билан, 24 миллиондан зиёд инсон эса эпилепсия билан курашган.

Энг кўп тарқалган касаллик турлари орасида хавотир ва тушкунлик алоҳида ажралиб туради. ЖССТ таъкидлашича, улар барча психик бузилишларнинг учдан икки қисмини ташкил қилади. Энг қизиғи, бу ҳолат кўпинча 20–29 ёш оралиғидаги ёшлар орасида кўп учрайди. Яъни энг фаол ва кучли бўлиши керак бўлган авлод айнан мана шу касалликлар билан юзма-юз келмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2011 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда руҳий касалликлар билан оғриганлар сони дунё аҳолиси ўсиш суръатидан ҳам тезроқ кўпайган. Бу эса глобал даражада вазият тобора оғирлашиб бораётганини англатади.

ЖССТ ўз жонига қасд қилиш ҳолатини эса айни пайтда ёшлар орасидаги ўлимнинг асосий сабаби сифатида кўрсатмоқда. Фақат 2021 йилнинг ўзида 727 мингдан ортиқ одам ҳаётини ўз қўли билан йўқотган. Мавжуд чораларга қарамай, ташкилот тахминларига кўра, 2030 йилга қадар бу кўрсаткич фақат 12 фоизга камайиши мумкин.

Бундай кўламли руҳий бузилишлар нафақат саломатликка, балки иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатмоқда. ЖССТ ҳисобича, ҳар йили айнан шу сабабли 12 миллиард иш куни йўқотилади. Бу эса жаҳон иқтисодиётига йилига тахминан 1 триллион доллар зарар келтирмоқда.

Энг аламлиси, тушкунликдан азият чекаётганларнинг атиги 9 фоизи самарали даволанмоқда, психозга чалинганларнинг эса 71 фоизи умуман тиббий ёрдамдан маҳрум. Бу эса муаммонинг янада чуқурлашишига ва инсонлар ҳаётида ортиқча қийинчиликлар юзага келишига олиб келмоқда.

Шу боис мутахассислар давлатлар ва жамиятларни руҳий саломатлик масаласига жиддий эътибор қаратишга чақирмоқда. Чунки бу муаммо келажакда инсоният тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?