Германияда сайлов арафасида номзодлар ўлими муҳокамада

1 дақиқа ўқиш250
Германияда сайлов арафасида номзодлар ўлими муҳокамада

Германия сиёсий майдонида ғалати ва ноодатий ҳолат юз берди. Сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган маҳаллий сайловлар арафасида Шимолий Рейн-Вестфалияда етти нафар номзод ҳаётдан кўз юмди. Бу воқеа мамлакат жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди ва кўплаб саволларга сабаб бўлди, деб хабар қилди Euro News.

Маълумотларга кўра, ҳаётдан кўз юмган номзодларнинг барчаси “Германия учун муқобил” (AfD) партияси вакиллари бўлган. Шу боис айрим сиёсий кузатувчилар ва журналистлар уларнинг ўлимларини фитна эҳтимоли билан боғлашдан тийилмади. Айниқса, айнан бир партия аъзолари ҳалок бўлгани жамоатчиликда турли гумонларга йўл очди.

Бироқ маҳаллий ҳокимият мутасаддилари бу каби фаразларни рад этмоқда. Уларнинг айтишича, сайловлар олдидан номзодларнинг вафот этиши жуда кам ҳолатларда учраб турса-да, тарихда бундай мисоллар бор. Аммо бу галдаги ҳолатда ўлимлар сони одатдагидан кўпроқ бўлгани ҳақиқат.

Полиция томонидан берилган расмий изоҳга кўра, ҳозирча тўрт нафар номзоднинг табиий сабабларга кўра вафот этгани тасдиқланган. Қолган уч ҳолат бўйича эса тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аналитикларнинг фикрича, сайлов олдидан бундай ҳолатлар сиёсий муҳитда турли муаммолар ва тахминларга йўл очиши мумкин. Бу эса фуқароларнинг ишончи ва сайлов жараёнининг шаффофлигига ҳам таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.

Жамоатчилик эса ҳозирча икки хил фикрга бўлинган: бир томонда буни оддий тасодиф ва ҳаётий ҳолат сифатида қабул қилаётганлар бўлса, иккинчи тарафда эса сиёсий сабаблардан гумон қилаётганлар бор. Ҳар ҳолда, воқеа Германия сиёсий ҳаётида катта муҳокамага айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?