date

Финляндия Россиядан қочганларни оммавий депортация қилмоқда

Финляндия Россиядан қочганларни оммавий депортация қилмоқда

Финляндия ҳукумати сўнгги ойларда Россиядан келган фуқароларга нисбатан кескин чораларни амалга оширмоқда. Украинадаги уруш бошлангандан кейин бу ерга қочган кўплаб россияликлар оммавий равишда депортация қилинмоқда, деб хабар берди “Вот-Так” нашри.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январидан сентябрига қадар 104 нафар россиялик мамлакатдан чиқариб юборилган. Асосий сабаб сифати уларнинг бошпана сўровлари рад этилгани кўрсатилмоқда.

Россиялик фаол Максим Алиевнинг таъкидлашича, икки йил давомида Финляндия ҳудудида бошпана сўрови билан мурожаат қилганлар умуман суҳбатга чақирилмаган. Фақат 2024 йилнинг охирларидан бошлаб интервью жараёнлари бошланган ва натижада деярли 90 фоиз аризалар рад этилган.

Айрим россияликлар бу қарордан норози бўлиб, судларга шикоят киритган. Баъзилари эса яна қайтадан бошпана учун мурожаат қилган. Бироқ Финляндия миграция хизмати мурожаатчиларнинг асосий далили – Россиядаги сафарбарликдан қочиш ҳолатини етарли сабаб деб топмаяпти. Уларга кўра, расмий жиҳатдан Россияда сафарбарлик якунлангани боис бу асос ҳақли эмас.

Шу сабабли айрим фуқаролар мажбурий равишда мамлакатдан чиқариб юборилган. 2025 йилнинг саккиз ойи давомида шундай тарзда 18 киши депортация қилинди. Улар, одатда, Туркия ёки Эстония орқали Финляндияни тарк этган. Россия билан тўғридан-тўғри чегаралар эса ёпиқ ҳолатда қолмоқда.

Шу билан бирга, бошпана олишга муваффақ бўлганлар ҳам бор. Улар асосан Россия ҳукумати қарорларидан очиқча норози бўлган шахслар ёки сиёсий таъқибга учраган собиқ депутатлар экани айтилмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу вазият келгусида Европа мамлакатлари миграция сиёсатида янада кескин йўналишларнинг йўлга қўйилиши мумкинлигидан дарак бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Финляндия Россиядан қочганларни оммавий депортация қилмоқда