Намойишчилар қароргоҳни ёқди, Шарма Оли истеъфо қилди

1 дақиқа ўқиш237
Намойишчилар қароргоҳни ёқди, Шарма Оли истеъфо қилди

Непалда сиёсий беқарорлик янада кучаймоқда. 9 сентябрь куни намойишчилар мамлакат Бош вазири Шарма Олининг Балкотдаги шахсий қароргоҳи олдига йиғилиб, уни кечаги тўқнашувлардаги ўлимлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилди. Орадан кўп ўтмай, улар қароргоҳни ёнғинга берди. Бу ҳақда “India Today” хабар тарқатди.

“The Himalayan Times” нашри ёзишича, намойишчиларнинг ғазаби чекланмас даражада кучайди. Улар бош вазирни айбдор деб ҳисоблаб, унинг уйи олдида оммавий тарзда шиорлар кўтариб чиқишди. Қароргоҳ оловга ўралгач, полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Шу пайт отишма овозлари ҳам эшитилгани айтилмоқда.

Вазият кескинлашганидан сўнг, ҳукумат аъзолари ҳарбий вертолётлар ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди. Шунингдек, бир қатор давлат амалдорларининг уйлари ҳам ёқиб юборилгани хабар қилинди. Непал пойтахтида хавф даражаси оширилиб, Катманду халқаро аэропорти вақтинча ёпилди. Барча рейслар бекор қилингани маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, оммавий норозилик намойишлари мамлакатдаги йирик ижтимоий тармоқ платформалари — Facebook, Instagram, WhatsApp ва YouTube кабилар тақиқланиши ортидан авж олган. Ҳукумат сўнгги кунларда ушбу тақиқни бекор қилган бўлса-да, халқнинг ғазаби босилмади.

Расмийлар маълумотига кўра, кеча ва бугунги тўқнашувлар чоғида камида 19 киши ҳалок бўлган. Халқнинг босими ва оммавий тартибсизликлар фонида бош вазир Шарма Оли лавозимидан истеъфога чиқди.

Кузатувчиларнинг фикрича, Непалдаги бу воқеалар мамлакат сиёсий тизимини жиддий синовга солмоқда. Ҳокимиятга бўлган ишонч пасайиб, ижтимоий тармоқларнинг тақиқланиши халқнинг норозилигини янада оширди. Олинган чоралар эса вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермади. Непал сиёсий жараёнлари энди мутлақо янги босқичга кириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?