Марсда топилган тошлар ҳаёт изларидан дарак бермоқда

1 дақиқа ўқиш796
Марсда топилган тошлар ҳаёт изларидан дарак бермоқда

NASA’нинг “Perseverance” ровери Марсда яна бир қизиқарли кашфиётга қўл урди. У Қизил сайёра юзасидаги қадимги дарё ўзанида “қоплон мўйнасидаги холчалар”га ўхшаш белгиларга эга бўлган ноодатий тошларни топди. Тадқиқотчилар ушбу тошлар ҳаёт изларини ўз ичига олиши мумкинлигини истисно этмаяпти, деб ёзди bbc.com.

Бу тошлар таркибидаги минераллар муайян кимёвий реакциялар натижасида пайдо бўлган. Олимларнинг фикрича, бу реакциялар қадимги биологик фаолият — яъни микроблар иштирокида юз берган бўлиши мумкин. Лекин улар бу ҳозирча аниқ далил эмаслигини, балки тадқиқотлар учун имконият яратишини қайд этмоқда.

“Агар шундай белгиларни Ерда кўрганимизда, уларни микроблар фаолияти билан боғлиқ деб изоҳлардик”, — дейди Imperial College London профессори, тадқиқот муаллифларидан бири Санжеев Гупта. “Бу биз ҳаётни топдик дегани эмас, лекин унга олиб борувчи йўлда муҳим қадам”, — дея қўшимча қилади у.

Персеверанс ровери тошларни ўзидаги лаборатория ускуналари ёрдамида таҳлил қилган ва натижаларни Ердаги мутахассисларга юборган. Лекин бу маълумотлар етарли эмас — ҳаёт борлиги ҳақида аниқ хулоса чиқариш учун ушбу намуна Марсдан Ерга олиб келиниши зарур.

NASA ва ESA ушбу намуна етказиш миссиясини амалга ошириш ниятида, аммо бу лойиҳа ҳозирча ноаниқ ҳолда турибди. Сабаби — АҚШ бюджети қисқаришида. Айни пайтда 2026 йил учун режалаштирилган федерал молиялаштириш кескин камайиши натижасида миссия бекор қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Шу билан бирга, олимлар шундай минералларнинг микробларсиз, табиий геологик жараёнлар орқали ҳам юзага келиши эҳтимолини ҳам ўрганишди. Лекин бу жараёнлар ҳам биологик фаолиятдаги реакцияларга ўхшаш усуллар билан содир бўлиши мумкин.

Марсдаги ҳаёт ҳақида сўнгги пайтлардаги энг жиддий ишоралардан бири сифатида баҳоланаётган ушбу топилма, келажакдаги илмий экспедициялар учун йўл очиши мумкин. Бу эса инсониятнинг сайёралар орасида ҳаёт излаш ҳаракатида муҳим бурилиш бўлиши мумкин.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?