Ҳиндистонда спорт машғулотидан сўнг 11 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Ҳиндистонда спорт машғулотидан сўнг 11 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида жуда қайғули ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа рўй берди. 10 сентябрь, чоршанба куни Бетма шаҳридаги мактабда 11 ёшли қизалоқ жисмоний тарбия машғулоти пайтида тўсатдан ҳалок бўлди, деб ёзди Times of India.

Маълумотларга кўра, Лакшита исмли олтинчи синф ўқувчиси синфдошлари билан бирга спорт машқларини бажараётган пайтда тўсатдан чарчаб, ерга ўтирган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, у бир неча сониядан кейин ҳушидан кетган ва ҳоли жиддийлашган.

Дарҳол ёрдам чақирилган, жисмоний тарбия ўқитувчиси қизалоқни маҳаллий шифохонага олиб борган. Кейинроқ у бошқа тиббиёт муассасасига кўчирилган, аммо шифокорлар кўрсатган барча жонлантириш чоралари натижа бермаган.

Суд-мед экспертизаси қизнинг юраги машғулот пайтидаёқ тўхтаб қолганини аниқлади. Бу эса унинг фожиали ўлимига сабаб бўлган.

Қўшнилардан бири матбуотга берган изҳороти орқали қизалоқнинг саломатлигига оид баъзи жиҳатларни очиқлади:
“Оилада юрак касалликлари билан боғлиқ ҳолатлар бўлмаган. Бироқ Лакшитанинг вазни ёшига нисбатан ғайритабиий оғир эди — 74 килограмм. Бу омил унинг юрагига салбий таъсир кўрсатиб, муаммолар келтириб чиқарган бўлиши мумкин”, — деди у.

Ушбу ҳолат наfaqat маҳаллий жамоатчиликда, балки бутун мамлакатда ортиқча вазн муаммоси ҳақида жиддий саволларни кўтарди. Ахир, семизлик масаласи ҳозирда бутун дунёда глобал муаммога айланган.

ЮНИСЕФнинг сўнгги ҳисоботига кўра, тарихда илк бор ортиқча вазнга эга болалар сони озғин болалар сонидан ошиб кетди. Ҳужжатда қайд этилишича, дунё бўйлаб 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган ҳар 10 боладан бири — тахминан 188 миллион бола ва ўсмир семизликдан азият чекади.

Ҳиндистонда содир бўлган ушбу фожиа эса муаммонинг қай даражада жиддий эканини яна бир бор кўрсатди. Болаларда саломатликка эътибор бериш, спорт машғулотларини тўғри ташкил этиш ва ортиқча вазннинг олдини олиш нафақат ота-оналар, балки бутун жамият учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?