Шимолий Кореяда “гамбургер” “музқаймоқ” ва “караоке“ демоқ ҳам тақиқланди

1 дақиқа ўқиш283
Шимолий Кореяда “гамбургер” “музқаймоқ” ва “караоке“ демоқ ҳам тақиқланди

Шимолий Корея яна бир ноодатий қарор билан жамоатчилик эътиборига тушди. Мамлакатда туризм соҳасида ишлаши кутилган гидлар учун янги ўқув дастури йўлга қўйилди ва унда асосий талаблардан бири сифатида инглиз ва жанубий корейс тилидан кириб келган сўзлардан фойдаланмаслик белгилаб қўйилди. Бу ҳақда Daily NK нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 21 августдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб гидларни тайёрлаш курслари бошланган. Уларни Корея Меҳнат партияси кадрлар бошқармаси тўлиқ назорат қилмоқда. Ҳар бир гуруҳда 20–30 нафардан тингловчи таҳсил олмоқда. Уларнинг ўқув дастурида нафақат касбий тайёргарлик, балки хулқ-атвор, туристлар билан мулоқот қилиш услуби, кийиниш қоидалари каби жиҳатлар ҳам ўз ифодасини топган.

Энг асосийси — гидлар нутқи. Ҳукумат мутасаддилари сўз ва ибораларни танлаш масаласига алоҳида эътибор қаратган. Масалан, “гамбургер” сўзининг ўрнига “мол гўшти қиймаси солинган икки қаватли нон” деган узун таъриф ишлатиш тавсия қилинган. “Музқаймоқ” учун эса “эскимо” ёки “музли қандолат” атамалари қўлланиши шарт. Шунингдек, Жанубий Кореяда кенг тарқалган “караоке” ўрнига “экранда жўр бўлувчи машина” ибораси тавсия этилган.

Дастурнинг асосий мақсади — гидларни фақат “шимолий корейсча” лексика билан ишлашга ўргатиш. Чет тилидан ўзлашган сўзлар, айниқса жанубий қўшнидан келган иборалар мутлақо йўқотилиши лозим.

Бироқ стажёрлардан бири журналистларга, “Баъзан чет тилидаги сўзларни ишлатишга тўғри келади, чунки туристлар шундагина тушунишади”, — деб айтиб ўтди. Шу билан бирга, нотўғри гапирган гидни дастурдан чиқаришлари мумкинлиги ҳам таъкидланди.

Ўқув курси уч ой давом этади. Якунда стажёрлар имтиҳон топширади ва натижага қараб ишга қабул қилинади. Мамлакат 2020 йилдан бери пандемия сабабли сайёҳлар учун ёпиқ эди. Фақат тўрт йилдан сўнг — 2024 йил февралида биринчи марта Россиядан келган туристик гуруҳ Пхенян ва чанғи курортига ташриф буюрди. Шунингдек, 2025 йил ёзидан Шимолий Кореянинг йирик лойиҳаларидан бири — Вонсан-Кальма курорт мажмуаси ҳам фаолият бошлади.

Мутахассислар фикрича, бу қарор нафақат тил сиёсати, балки мамлакатнинг туризм сиёсатидаги янги босқич сифатида ҳам баҳоланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?