Таиландда эркак қамоққа тушиш учун атайлаб узук ўғирлади

1 дақиқа ўқиш668
Таиландда эркак қамоққа тушиш учун атайлаб узук ўғирлади

Таиландда юз берган ғаройиб ҳодиса бутун ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Удон Тҳани провинциясида яшовчи 30 ёшли Пакин исмли эркак заргарлик дўконидан қимматбаҳо узукни ўғирлаб, ўзини қасддан ҳибсга олишларини истаган.

Маълумотларга кўра, у дўконга кириб, сотувчилардан “Агар мен шу узук билан чиқиб кетсам, мени ҳибсга олишадими?” деб сўраган. Жавобини эшитгач эса узукни олиб, қўрқмасдан ташқарига йўл олган.

Дўкон ходимлари уни дарҳол ушлаб, полицияга топширишган. Энг қизиғи, Пакин ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган ва ўз қилмишини атайлаб содир этганини тан олган. У сўроқ пайтида аввал ҳам қамоқда бўлганини, озодликдаги ҳаёт унга оғирлик қилганини ва қамоқдаги қатъий тартибни афзал кўришини таъкидлаган.

Унинг айтишича, оилавий муаммолар ва наркотик моддаларга қарамлик сабаб жамиятдан узилгандек ҳис қилган. Шу боис у ҳеч иккиланмасдан қамоққа қайтиш учун жиноят йўлини танлаган.

Шу билан бирга, дўкон эгаси унга қарши ҳеч қандай даъво ариза бермагани боис, Пакинга ўғрилик бўйича жазо тайинланмади. Бироқ полиция унинг наркотик моддаларга боғлиқлигини инобатга олиб, унга айблов қўйди ва реабилитация марказига юборди.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар инсоннинг руҳий қийинчиликлари ва ижтимоий мослашув муаммоларидан далолат беради. Жамиятдаги ёрдам ва психологик қўллаб-қувватлаш тизими кучли бўлмаса, инсонлар ҳатто қамоқни ҳам эркинликдан афзал кўриши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?