Ҳиндистонда тириклайин кўмилган чақалоқ топилиб, қутқарилди

1 дақиқа ўқиш586
Ҳиндистонда тириклайин кўмилган чақалоқ топилиб, қутқарилди

Ҳиндистонда юз берган жон сақрашга арзийдиган воқеа бутун жамоатчиликни ҳаяжонга солди. BBC ёзганидек, 20 кунлик чақалоқ тириклайин кўмилган ҳолда топилган.

Маълумотларга қараганда, чақалоқни оддий қўйбоқар чўпон тасодифан топиб олган. У тупроқ остида келаётган йиғини эшитиб, яқинлашганда ер остидан чақалоқнинг қўли кўриниб турганини пайқаган. Шу заҳоти у қишлоқ аҳолисини чақирган, кейин эса полицияга хабар берилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари болани қазиб олиб, дарҳол шифохонага етказишган. Шифокорлар унинг аҳволи оғир эканини айтган: чақалоқ бутунлай тупроққа беланган, оғзи ва бурнига қум кириб, нафас олиш қийинлашган. Унинг танасида ҳашарот чақиши, ҳатто ҳайвон ҳужуми излари ҳам топилган.

Бир кеча-кундуз давомида аҳволи бироз яхшилангани кузатилган бўлса-да, кейин инфекция сабаб ҳолати яна ёмонлашган. Табиблар сўзларига кўра: “Прогноз ижобий эмас, лекин биз уни қутқариш учун бор имкониятни ишга солмоқдамиз”.

Ҳозирча полиция чақалоқнинг ота-онасини топа олмаган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар таъкидлашича, бундай ҳолатлар Ҳиндистонда кўпинча ўғил болага бериладиган устунлик билан боғлиқ. Қиз фарзанд айрим оилаларда иқтисодий юк сифатида кўрилади. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда миллионлаб қизлар туғилмасидан олдин аборт орқали йўқ қилинган ёки чақалоқ пайтида ўлдирилган.

Қонунга кўра, бола жинсини туғилмасдан олдин аниқлаш тақиқланган бўлса-да, яширин клиникалар ҳали ҳам ишлаётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлган — муддатидан олдин туғилган қизалоқ сопол идишга солиниб, тириклайин кўмилган, аммо вақтли қутқариб қолинган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?