Олмаота Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳри деб топилди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Олмаота Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳри деб топилди

Марказий Осиё шаҳарлари орасида яшаш учун энг қиммат ҳудудлар рўйхати эълон қилинди. “Numbeo” портали жорий йилнинг биринчи ярми якунлари асосида тайёрлаган рейтингга кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри минтақа бўйича энг қиммат шаҳар сифатида қайд этилди.

Индекс ва ўринлар

Ҳисоботда қайд этилишича, Олмаота яшаш қиймати индексида 29,4 пункт билан жаҳон бўйича 346-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич уни нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиёда етакчига айлантирди.

Рейтингда бошқа шаҳарлар ҳам ўрин олган:

  • Қирғизистон пойтахти Бишкек — 26,8 индекс билан 364-ўринда;

  • Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳри Остона — 26,5 пункт билан 366-ўринда;

  • Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса 26,2 индекс билан 370-ўринда қайд этилди.

Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари бу галги ҳисоботда киритилмаган.

Тошкентдаги яшаш харажатлари

Портал келтирган маълумотларга кўра, Тошкентда 4 кишилик оиланинг уй-жой ижарасисиз ўртача ойлик харажатлари тахминан 23 миллион 39 минг сўмни ташкил этади. Ёлғиз яшовчи шахс учун эса бу кўрсаткич 6 миллион 437 минг сўм атрофида.

Шу билан бирга, Тошкентда яшаш қиймати Нью-Йорк билан солиштирилганда 72,2 фоиз арзонроқ экани таъкидланган (уй-жой ижараси ҳисобга олинмаган ҳолда). Ижара нархлари борасида эса фарқ янада катта: Тошкентда уй-жой ижараси Нью-Йоркдагидан ўртача 84,5 фоиз арзон.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?