Олмаота вилоятида Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб ўлдирилди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Талғар туманидаги Ақтас қишлоғида тандыр нон сотиб ишлаган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси пичоқланиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.
Маълумотларга кўра, марҳум сўнгги беш йил давомида маҳаллий тандырхонада ишлаб, нон сотган. Воқеа тандырхонада харидорлардан бири билан юзага келган жанжал вақтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, оғзаки тортишув кейинчалик муштлашувга айланган.
Жанжал пайтида 56 ёшли гумонланувчи пичоқ олиб, Ўзбекистон фуқаросининг кўкрак қисмига икки марта зарба берган. Эркак олган оғир жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Олмаота вилояти полиция департаменти томонидан қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 56 ёшли гумонланувчи аниқланиб, қўлга олинган ва вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Полиция маълум қилишича, у ўз айбини тан олган.
Марҳумни маҳаллий аҳоли яхши танишгани айтилмоқда. Унинг қишлоқ аҳолиси ўртасида яхши обрўга эга бўлгани, ҳатто жума кунлари нонни бепул тарқатгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.
Айни пайтда тергов давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанжалнинг барча тафсилотларини аниқламоқда.






























Изоҳлар 0
…