АҚШда махсус амалиёт вақтида вертолёт қулади, қурбонлар бор

1 дақиқа ўқиш214
АҚШда махсус амалиёт вақтида вертолёт қулади, қурбонлар бор

АҚШ армияси махсус операцияси вақтида юз берган фожиали ҳодиса мамлакатда катта қайғуга сабаб бўлди. NBC News хабар беришича, 17 сентябрь куни кечки пайт Вашингтон штатида MH-60 Black Hawk туридаги ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Натижада тўрт нафар элита ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.

Ҳодиса тафсилотлари

Маълумотларга кўра, фожиа маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Льюис–Маккорд қўшма ҳарбий базасига яқин ҳудудда содир бўлган. Вертолётда АҚШ ҳаво десантидаги 160-махсус авиация полкига тегишли бўлган тунги миссиялар бўйича тажрибали жангчилар бўлган. Улар хизмат вазифасини бажараётган пайтда ҳалокат қурбонига айланди.

Ўрмон ёнғони келиб чиқди

Вашингтон табиий ресурслар департаментининг маълумот беришича, ҳалокат натижасида 1,25 гектар майдонда кичик ўрмон ёнғини келиб чиққан. Аммо ёнғин тез назоратга олинган ва уни ўчириш учун кўп техника жалб қилинмаган.

Армия қўмондони баёноти

АҚШ махсус операциялар қўмондони, генерал-лейтенант Жонатан Брага ҳалок бўлган ҳарбийларни “армиянинг энг юксак қадриятларини ўз танасига сингдирган элита жангчилар” сифатида таърифлади. Унинг таъкидлашича, уларнинг жасорати ва хизматга садоқати ҳеч қачон унутилмайди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва қўшма база ходимлари биргаликда иш олиб боришган.

Илгариги фожиалар

Маълумот учун, бу сўнгги йилларда АҚШ армиясида қайд этилган ҳаводаги иккинчи йирик ҳалокатдир. 2023 йилда ҳарбий тайёргарлик машғулотлари пайтида ҳавода ёқилғи қуйиш амалиёти вақтида Шарқий Ўрта Ер денгизида ҳарбий вертолёт қулаши натижасида беш нафар махсус операциялар хизматчиси ҳалок бўлган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?