date

Трамп ва Си Жинпинг Сеулда муҳим учрашув ўтказиши белгиланди

Трамп ва Си Жинпинг Сеулда муҳим учрашув ўтказиши белгиланди

АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Кореяда 31 октябрдан 1 ноябрга қадар бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида Хитой раҳбари Си Жинпинг билан юзма-юз мулоқот олиб боришини эълон қилди. Бу ҳақда Америка раҳбари 19 сентябрь куни Си билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Truth Social платформасида маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, икки етакчи бир қатор стратегик аҳамиятга эга масалалар юзасидан келишувга эришишган. «Биз жуда муҳим йўналишларда — савдо соҳасида, фентанилга қарши кураш, Россия ва Украина ўртасидаги урушни якунлаш зарурати ҳамда TikTok келишувини маъқуллаш масаласида самарали келишувга эришдик», — дея қайд этди АҚШ президенти.

Унинг сўзларига кўра, Трамп ва Си Жинпинг икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида яқин йилларда ташрифлар билан алмашишга келишиб олган. Хусусан, Трамп 2026 йил бошида Хитойга расмий ташриф буюриш ниятида эканини маълум қилди. Шу билан бирга, Си Жинпинг ҳам АҚШга бориши режалаштирилган, аммо аниқ саналар кейинроқ белгиланади.

Америка раҳбари TikTok бўйича келишув юзасидан ҳам ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. «TikTok масаласида келишувга эришилгани учун ташаккур. Энди иккаламиз ҳам Сеулдаги APEC саммитида учрашувни интизорлик билан кутяпмиз», — дея қўшимча қилди Трамп.

Бу учрашув АҚШ ва Хитой муносабатларидаги янги босқич сифатида баҳоланмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, икки етакчининг мулоқоти савдо алоқалари ва геосиёсий муаммоларда муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Си Жинпинг Сеулда муҳим учрашув ўтказиши белгиланди