date

Франция душанба куни Фаластинни тан олишини эълон қилди

Франция душанба куни Фаластинни тан олишини эълон қилди

Франция президенти Париж БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида душанба куни Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу қадам “минтақадаги кенгроқ тинчлик ташаббусининг бир бўлаги” сифатида кўрилади.

“Мен Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиб, музокара қилдим. Фаластин давлатини тан олиш ХАМАСни яккалашнинг энг тўғри йўли”, — деди Макрон. Шу билан бирга у Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин ерларини эгаллашга интилишини “қизил чизиқ” деб таърифлади.

Маълумот тариқасида: Фаластин ҳозирда БМТга аъзо 148 давлат томонидан эътироф этилган. Жаҳоннинг 95 мамлакатида Фаластин элчихоналари ва доимий ваколатхоналари иш юритади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция душанба куни Фаластинни тан олишини эълон қилди