date

Оксфорд талабаларга АИ платформасига кириш имконини беради

Оксфорд талабаларга АИ платформасига кириш имконини беради

Оксфорд университети ўзининг барча талабалари ва ходимларига ChatGPT сунъий интеллект воситасининг таълим версиясидан фойдаланишни таклиф қилган биринчи Буюк Британия муассасаси бўлганини маълум қилди. OpenAI томонидан таълим учун махсус ишлаб чиқилган ChatGPT Edu сўнгги бир йил ичида муваффақиятли синовдан ўтказилгандан сўнг Оксфордда кенг қўлланиш имконига эга бўлади. Бу жорий этиш март ойида эълон қилинган беш йиллик ҳамкорликнинг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда.

Университетнинг рақамли технологиялар бўйича проректори профессор Анна Трефетен буни “рақамли трансформация жараёнида ҳаяжонли қадам” деб атади ва платформа қизиқувчанликка асосланган тадқиқот ва инновацияларни тезлаштириб, глобал муаммолар ечимини яқинлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади. Барча талабалар ChatGPT Edu’ни ўқиш учун қулай восита сифатида қўллаб, билимларни бойитиш ва шахсийлаштириш, ўрганиш ва ижод қилиш учун янги имкониятларга ега бўлади.

ChatGPT Edu университетлар учун мўлжалланган бўлиб, маълумотларнинг алоҳида муассаса томонидан сақланишини таъминлаш учун махфийлик ва хавфсизликни оширади. Университет миқёсида ишга тушириш 750 га яқин академик, талаба ва ходим иштирок этган синов схемаси асосида амалга оширилади.

OpenAI’нинг халқаро таълим бўйича раҳбари Жайна Девани Оксфорд схемаси “АИ олий таълимни қандай бойитиши мумкинлиги бўйича янги стандартни белгилаётганини” айтди. Университет таъкидлашича, дастурий таъминот билан бирга ChatGPT Edu ва бошқа генератив АИ воситаларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ҳам уюштирилади; улар “ахлоқий фойдаланиш, танқидий фикрлаш ва масъулиятли қўллаш”га урғу беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оксфорд талабаларга АИ платформасига кириш имконини беради