date

Франция Фаластинни тан олди

Франция Фаластинни тан олди

Франция Президенти Эммануэль Макрон БМТ йиғилишида мамлакати Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилди. У Ғазодаги урушни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш зарурлигини айтди.

Франция ва Саудия Арабистони БМТда икки давлатли ечим масаласи бўйича саммит ўтказди. Шу билан бирга, Европанинг бир нечта давлатлари ҳам Фаластинни тан олиш режасини маълум қилди.

Макрон гаровдагиларни озод қилиш ва Ғазода тинчликни тиклаш муҳимлигини таъкидлади. Европа Иттифоқи эса Ғазони қайта қуриш учун янги молиявий ёрдам тизимини ташкил этишини билдирди.

Исроил бу қарорни танқид қилди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос сулҳ зарурлигини таъкидлаб, Ҳамаснинг Ғазо бошқарувида иштирок этмаслигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция Фаластинни тан олди