date

Трамп Фаластин масаласида сўзга чиқади

Трамп Фаластин масаласида сўзга чиқади

Франция расмий равишда Фаластин давлатини тан олди. Президент Эммануэл Макрон БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилиб, Ғазодаги урушни давом эттиришга ҳеч қандай асос йўқлигини айтди. У тинчлик ўрнатиш ва икки давлатли ечим зарурлигини таъкидлади.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Ассамблеяда нутқ сўзлаши кутилмоқда. Шу билан бирга, Белгия, Люксембург ва яна бир неча Европа давлатлари Фаластинни тан олиш арафасида турибди.

Макроннинг сўзларига кўра, урушни тўхтатиш, гаровдагиларни озод қилиш ва Исроил ҳамда Фаластин ёнма-ён тинчликда яшаш имкониятини сақлаб қолиш энг муҳим вазифа. Саудия Арабистони ҳам икки давлатли ечимни ягона барқарор йўл сифатида қўллаб-қувватлади.

Исроил эса Фаластинни тан олишни кескин танқид қилди ва буни “Ҳамасни мукофотлаш” деб атади. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Ғазони тиклаш учун янги молиявий ёрдам механизмини ишга туширишини эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Фаластин масаласида сўзга чиқади