Пикассонинг 80 йилдан бери кўрилмаган сурати париж аукционга чиқарилади

1 дақиқа ўқиш357
Пикассонинг 80 йилдан бери кўрилмаган сурати париж аукционга чиқарилади

Испаниялик машҳур рассом ва ҳайкалтарош Пабло Пикассонинг 80 йилдан бери оммага намойиш қилинмаган асари Париждаги кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мазкур асар “Гулли қалпоқли аёл бюсти” номли картина 1943 йилда Германия фашистлари томонидан ишғол қилинган Парижда яратилган. Асар Пикассонинг ўша даврдаги илтифоти ва севгилиси Дора Маарнинг портрети ҳисобланади. Дора Маарнинг сўнгги топилган портретини 1944 йилда номаълум коллекционер харид қилган ва ўшандан бери унинг оиласида сақлаб келинмоқда.

Санъатшунос олим Аньес Севестр-Барбе бу асарни “жуда катта тарихий ва бадиий аҳамиятга эга тувал” деб таърифлайди. Унинг сўзларига кўра, асар 80 йилдан ортиқ вақт давомида омма кўз олдига чиқмаган ва ҳеч қачон кўргазма ёки кимошди савдосида намойиш қилинмаган.

Асар 81х60 см ўлчамда бўлиб, юқори чап бурчакда Пикассо имзоси мавжуд. Ушбу нодир картина 24 октябрь куни Париж аукционда сотувга қўйилади. Бошланғич баҳоси 8 миллион евро қилиб белгиланган бўлиб, мутахассислар нархнинг янада кўтарилишини кутмоқда.

Маар (аслида Генриетта Теодора Маркович) француз сюрреалист рассоми ва фотографи бўлган. Пикассо билан романтик муносабатда бўлган Дора Маарнинг бир неча портретлари яратилган: “Дора Маарнинг портрети”, “Йиғлаётган аёл” ва “Дора Маар мушук билан”. Маарнинг ўзи бу портретларнинг барчаси Пикассога тегишли эканини ва ҳеч бири ҳақиқатан Дора Маарга ўхшамаслигини таъкидлайди.

Ушбу аукцион санъатшунослар ва коллекционерлар учун тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеа сифатида баҳоланмоқда ва Пикассонинг номаълум асарлари ҳақидаги қизиқишни янада оширмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?