date

Колумбия президенти АҚШ ҳужумларини қоралади

Колумбия президенти АҚШ ҳужумларини қоралади
Колумбия президенти Густаво Петро АҚШнинг Кариб денгизида гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган қайиқчиларга уюштирган ҳаво ҳужумларини “зулм ҳаракати” деб атади. Унга кўра, агар ҳужумларда колумбияликлар ҳалок бўлгани тасдиқланса, АҚШ расмийлари жавобгарликка тортилиши керак.

АҚШ президенти Доналд Трамп бу операцияларни ноқонуний моддалар оқимини тўхтатиш учун зарур деб атаган. Расмийларга кўра, ҳужумлар бошланганидан бери камида 17 киши ҳалок бўлган. Ҳуқуқшунослар эса буни халқаро қонунларга зид деб баҳоламоқда.

Петро гиёҳванд моддалар ташишда гумон қилинган қайиқчиларни ўлдириш шарт эмаслигини айтди. “Қайиқни тўхтатиб, одамларни ҳибсга олиш мумкин эди, бу эса ўлдириш эмас”, деди у. БМТ мутахассислари ҳам бу ҳужумларни ноқонуний қатл сифатида танқид қилди.

Колумбия президенти Трамп сиёсатини ҳам танқид қилди. Петро АҚШ ҳарбий кучларининг минтақада кучайишини хавфли деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбия президенти АҚШ ҳужумларини қоралади