Бангкок марказида улкан чуқур ҳосил бўлди

Бангкок марказида улкан чуқур ҳосил бўлди
Қисқача

Бангкокдаги давлат шифохонаси олдида йўл ўпирилиб, чуқурлиги 50 метргача ва эни тахминан 30 метр бўлган улкан чуқур пайдо бўлди. Ўпирилиш оқибатида икки электр устуни ва полиция хизмат машинаси чуқурга тушиб кетди. Ҳодиса жойидаги ҳаракат тўлиқ ёпилиб, шифохона амбулатор беморларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди, тахминан 3500 нафар стационар бемор эвакуация қилинди.

Таиланд пойтахтида йўлнинг ўпирилиб тушиши натижасида катта чуқур ҳосил бўлди. Ҳодисада инсонлар орасида жабрланувчилар йўқ, сабаблар эса ҳали ўрганилмоқда.

Bangkok Post маълумотича, Бангкокдаги давлат шифохонаси олдида ер ўпирилиб, чуқурлиги 50 метргача, эни эса 30 метр атрофидаги улкан чуқур пайдо бўлди.

Ушбу ўпирилиш оқибатида икки электр устуни ва полиция хизмат машинаси чуқурга тушиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда ҳаракат хавфсизлик нуқтаи назаридан тўлиқ ёпилган.

Шунингдек, шифохона амбулатор беморларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Тахминан 3500 нафар стационар беморлар эса хавфсизлик чоралари доирасида эвакуация қилинган.

Расмийларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда мутахассислар йўл ўпирилишига нималар сабаб бўлганини ўрганишни давом эттирмоқда.

Бангкок марказида улкан чуқур ҳосил бўлди Бангкок марказида улкан чуқур ҳосил бўлди Бангкок марказида улкан чуқур ҳосил бўлди

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар