Хитой интернетдаги салбий ҳис-туйғуларга қарши янги кампания бошлади

1 дақиқа ўқиш221
Хитой интернетдаги салбий ҳис-туйғуларга қарши янги кампания бошлади

Хитой ҳукумати интернетда тарқалаётган салбий кайфият ва норозиликни тарғиб қилувчи фойдаланувчиларга қарши икки ойлик кенг қамровли кампания бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда 23 сентябрь куни мамлакат Кибермакон бошқармасининг баёнотига таяниб, “The Register” нашри хабар берди.

Кампания доирасида Пекин ҳукуматининг асосий эътибори ижтимоий тармоқлар, қисқа видеолар платформалари, онлайн-дўконлар ва реклама учун фойдаланиладиган стриминг хизматларига қаратилган. Шунингдек, интернетда қолдириладиган изоҳлар ҳам алоҳида текширувдан ўтказилади.

Хитойда тақиқланиши мумкин бўлган контентлар қаторида зўравонликка чақирувчи материаллар ҳам бор. Бироқ асосий мақсад — “меҳнатнинг фойдаси йўқ”, “ўқиш бефойда” каби салбий кайфият ва умидсизликни тарғиб қилувчи постларнинг тарқалишини тўхтатиш. Бундай қарашлар мамлакат ёшлари орасида кенг тарқалган “Санг маданияти”га хос бўлиб, у юқори яшаш харажатлари ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли норозилик ва умидсизликни англатади.

Кампанияда, шунингдек, олий маълумотли ёшлар қизиқарли ва юқори даражадаги иш топишда қийинчиликка дуч келиши, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларга мослаштирилган контентнинг салбий мавзуларга чуқурроқ кириб бориши ҳам эътиборга олинган. Ҳукумат “ҳаётга нисбатан ҳаддан ташқари пессимист қарашлар” ва “ўзини ортиқча камситиш” каби мазмундаги постларни назарда тутади.

Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида зўравонликни тасвирловчи материаллар ҳам тақиқланади. “The Register” маълум қилишича, Пекин интернет-тролларни “кўприк остига яшириш” каби чораларни ҳам режалаштирган.

Фитна назариялари ва сохта янгиликлар тарқатилишига ҳам чек қўйилади. Бундай контентни яратган ёки тарқатган платформа ва шахслар жазога тортилиши мумкин. Бу Ғарб мамлакатларидаги ижтимоий тармоқлардаги оддий “узр”дан кўра жиддийроқ чора ҳисобланади. Манба кампаниянинг аниқ бошланиш ва тугаш санасини эълон қилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?