Кеча, 24 сентябрь куни Россия пойтахти Москвадаги “Шереметьево” аэропортида иккита йўловчи самолёт тўқнашди. Бу ҳақда Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги — Росавиация маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Россия” авиакомпаниясига қарашли Санкт-Петербург рейсига тайёрланаётган Superjet 100 самолёти “Hainan Airlines” авиакомпаниясига тегишли Пекинга қайтиб кетayotgan Airbus A330 самолёти билан парвозга тайёргарлик пайтида тўқнашган. Ҳодиса учиш-қўниш йўлаги бўйида содир бўлган ва йўловчиларга жароҳат етмаган.
“Россия” авиакомпанияси маълумотича, бошқа самолётнинг қаноти Superjet 100 орқа қисмига тегиб, самолётга техник зарар келтирган. Hainan Airlines самолёти текширувдан ўтказилганидан сўнг парвозлардан вақтинча четлатилган.
Йўловчиларга эътибор қаратилиб, Санкт-Петербург рейси йўловчилари захира самолёт орқали ўз манзилига етиб борган, Пекин рейсининг 264 йўловчиси эса захира самолёт етиб келгунча меҳмонхонада жойлаштирилган. Росавиация ҳодисани тергов қилиш учун махсус комиссия ташкил қилинишини маълум қилди.
Бу ҳолат йўловчилар учун хавфсизликни таъминлаш ва аэропортларда техник текширув ва назоратнинг қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!