Сингапурда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Сингапурда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланди

1 сентябрдан бошлаб Сингапурда иситиладиган тамаки қурилмалари (ИҚОС ва бошқалар) ҳамда электрон сигареталар, айниқса К-подлар ва этимидат таркибли ваплар қонуний равишда тақиқланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Янги қонунга кўра, Сингапурда электрон сигареталар ва иситиладиган тамаки қурилмаларини олиб кириш, сотиш, эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учун жазо тизими қуйидагича:

  • Эгалик қилиш ёки чекиш – 2000 сингапур долларигача жарима;

  • Сотиш ёки импорт қилиш – 10 000 АҚШ долларигача жарима ёки олти ойгача қамоқ; такрорий ҳуқуқбузарликларда 20 000 АҚШ долларигача жарима ва 12 ойгача қамоқ;

  • Такрорий ҳуқуқбузарликлар мажбурий реабилитация ва кейинчалик жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Сингапур К-подс туридаги вапларни гиёҳванд моддалар билан боғлиқ қурилмалар деб ҳисоблайди. Этимидат расмий равишда С синфидаги дори сифатида рўйхатга олинган ва унинг эгалик қилиниши ёки фойдаланилиши қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

  • Мажбурий назорат ва реабилитация дастури;

  • Такрорий жиноятлар – жиноий жавобгарлик.

Контрабанда учун 3–20 йилгача қамоқ ва 5–15 зарба; сотиш ва тарқатиш учун 2–10 йил қамоқ ва 2–5 зарба жазоси кўзда тутилган.

Қонун Сингапур фуқароларига ҳам, чет элликларга ҳам татбиқ этилади. Талабалар ва иш визаси эгалари ҳам жаримага тортилиши мумкин. Қонунни бузиш ҳибсга олиш, катта миқдордаги жарималар, депортация ва қайта киришни рад этишга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон фуқароларига Сингапурга электрон сигареталар ва К-подларни олиб кирмаслик қатъий тавсия қилинади. Бу чора тадбирлардан сўнг хориждаги туристлар ва меҳнатчилар учун ҳуқуқий хавфсизлик ва солиқ-маъмурий қоидаларга риоя қилишнинг аҳамияти яна бир бор кўрсатилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?