Покистонда 17 ёшли ўсмир PUBG ўйини туфайли оиласини отиб ташлади

1 дақиқа ўқиш474
Покистонда 17 ёшли ўсмир PUBG ўйини туфайли оиласини отиб ташлади

Покистонда одамнинг қулоғига ишонмайдиган мудҳиш фожиа юз берди. Лаҳор шаҳрида яшаган Зайн Али исмли 17 ёшли ўсмир ўз онаси, акаси ва икки синглисини қуролдан отиб ўлдирди. Ушбу жиноят ортидан суд уни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди, деб хабар берди The Independent.

Маълумотларга кўра, ҳукм жорий йилнинг 24 сентябрь куни Лаҳор судида эълон қилинган. Судья Риёз Аҳмад Алига ҳар бир қотиллик учун 25 йилдан ҳисобланиб, жами 100 йил қамоқ жазоси тайинлади. Бироқ унинг ёшини ҳисобга олиб, ўлим жазоси белгиланмади.

Судьянинг таъкидлашича, Алининг бутун оиласини шафқатсизларча йўқотиши сабабларидан бири — унинг PUBG онлайн ўйинига ҳаддан ташқари берилиб кетиши ва соғлом фикрлашдан узоқлашиши бўлган. “У ўйин таъсирида руҳий жиҳатдан издан чиққан, ўша лаҳзада воқеага адекват баҳо бера олмаган”, — деди судья.

Фожиа 2021 йилда содир бўлган. Ўшанда Али ҳамагӣ 14 ёшда эди. У Лаҳорнинг гавжум Кахна туманида оиласи билан яшаган ва маҳаллийларда “PUBG’га берилиб кетган ўсмир” сифатида танилган. Яқинлари уни кўп ҳолларда хонасига ёпилиб, кечаю кундуз ўйинга берилиб кетиши учун танқид қилишарди.

Полиция маълумотига кўра, Али топшириқларни бажара олмаганида асабийлашар, ҳатто тажовузкор қиёфага кириб қоларди. Жиноят содир бўлган кеча ҳам шундай бўлган: у ўйиндаги бир миссияни уддалай олмаган ва онаси унга қаттиқ гапириб ташлаган. Буни кўтара олмаган ўсмир хонадаги тўппончани олиб, онаси ва сингиллари ухлаётган хонага кириб ўқ узган.

Натижада онаси (45 ёшли), акаси Таймур (20 ёш), сингиллари Махнур (15 ёш) ва Жаннат (10 ёш) воқеа жойида ҳалок бўлишган. Бу хабар мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлди. Жамоатчилик интернет ўйинларининг ёшлар руҳиятига салбий таъсири ҳақида яна бир бор жиддий баҳс очди.

Суд қарорида айтилишича, Алининг жиноятида асосий омил унинг ўйинга қарамлиги бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эса бу каби ҳолатлар яна такрорланмаслиги учун ота-оналар фарзандларининг виртуал ҳаётини назорат қилиши шартлигини қайд этди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?