Одам савдосида гумонланган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди

Туркияда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Х. қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, М.Х. Жиноят кодексининг одам савдосига оид 135-моддаси ҳамда қонунга хилоф равишда чет элга чиқишни назарда тутувчи 223-моддаси бўйича жиноят содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Тергов маълумотларига кўра, у бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктирган ҳолда фуқароларни турли ваъдалар билан алдаб, Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқишда иштирок этган. Шунингдек, жабрланувчиларни ушбу давлатларда фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилганликда айбланмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида M.X.нинг қаерда экани аниқланган.
Шундан сўнг у қўлга олиниб, тегишли тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган.































Изоҳлар 0
…