97 ёшли аёл самолёт қаноти устида учиб, яна Гиннес рекордини янгилади

1 дақиқа ўқиш1.2K
97 ёшли аёл самолёт қаноти устида учиб, яна Гиннес рекордини янгилади

Буюк Британиялик 97 ёшли Бетти Бромаж яна бир бор жасорат намунасини кўрсатиб, дунёдаги энг ёши катта «wing walker» — яъни ҳаракатланаётган самолёт қаноти устида парвоз қилувчи аёл сифатидаги Гиннес рекордини янгилади.

Маълум қилинишича, Бетти махсус ҳимоя мосламалари ёрдамида соатига қарийб 225 километр тезликда учаётган кичик самолёт қаноти устида туриб, ҳавода мураккаб айланишларни амалга оширган. «Wing walking» дунёдаги энг хавфли ҳаво томошаларидан бири ҳисобланиб, унда фақат махсус тайёргарликдан ўтган инсонлар иштирок этади.

Бетти ушбу рекордни илк бор 4 йил аввал ўрнатган эди. Бу галги парвоздан тушган хайрия маблағлари эса у 2025 йилда инсультдан даволанган шифохонанинг инсульт бўлими фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Сўнгги ўн йил давомида олти марта самолёт қаноти устида парвоз қилган Бетти бу машғулотдан воз кечиш ниятида эмас. Унинг сўзларига кўра, «Агар буни қилмасам, ҳаёт мен учун жуда зерикарли бўлиб қолади».

97 ёшли британиялик аёлнинг жасорати, мустаҳкам иродаси ва ҳаётга бўлган чексиз иштиёқи бутун дунёдаги кўплаб инсонларга илҳом бағишламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?