Китоб ўқишга қизиқиш икки баробар камайди, олимлар хавотирга тушди

1 дақиқа ўқиш258
Китоб ўқишга қизиқиш икки баробар камайди, олимлар хавотирга тушди

Сўнгги йигирма йил ичида китоб ўқишга қизиқишнинг кескин пасайиши халқаро олимларни жиддий хавотирга солмоқда. АҚШ аҳолиси орасида мунтазам китоб, журнал ёки электрон нашрларни мутолаа қиладиганлар сони деярли икки бараварга қисқарган. Бу ҳақдаги хулоса “iScience” журналида чоп этилган сўнгги тадқиқотда ёритилди.

Тадқиқотчилар АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси томонидан ўтказилган кенг кўламли вақт тақсимоти сўровларини таҳлил қилган. 2003–2023 йиллар оралиғида ўтказилган ушбу сўровларда 15 ёшдан катта 236 мингдан зиёд респондент иштирок этган. Натижаларга кўра, агар 2000-йиллар бошида сўровда қатнашганларнинг 27 фоизга яқини ҳар куни китоб ёки нашр ўқишга вақт ажратган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич атиги 16 фоизни ташкил этди.

Флорида университети олими Жилл Сонке бу ҳолат ҳақида фикр билдириб, қуйидагича таъкидлади:
“Бу вақтинчалик ўзгариш эмас, балки йил сайин қарийб 3 фоизга барқарор пасайиш тенденциясидир”.

Шу билан бирга, ўқишдан воз кечмаганлар унга аввалгидан кўра кўпроқ вақт ажратаётгани қайд этилди. Агар ўртача кўрсаткич 20 йил аввал кунига 1 соат 23 дақиқа бўлган бўлса, бугунги кунда у 1 соат 37 дақиқани ташкил этмоқда. Олимлар бу жараённи “қутбланиш” деб аташмоқда: аҳолининг бир қисми китобга янада кўпроқ берилиб бормоқда, бир қисми эса умуман ўқишдан воз кечган.

Мутахассислар китобхонликка қизиқишнинг пасайишини рақамли ўйин-кулгиларнинг ортиши, кутубхоналарга кириш имкониятининг чекланиши, шунингдек, иқтисодий қийинчиликлар ва ижтимоий омиллар сабаб бўш вақтнинг камайиши билан изоҳлайди.

Олимлар таъкидлаганидек, китоб ўқиш – бу нафақат маънавий ва маданий қадрият, балки инсон саломатлиги учун муҳим омил ҳисобланади. Китоб мутолааси когнитив қобилиятларни ривожлантиради, стресс даражасини камайтиради ва ҳатто узоқ умр кўришга хизмат қилади.

Лондон университет коллежи профессори Дейзи Фанкур ҳам масалага муносабат билдириб, қуйидагича хулоса қилди:
“Бундай оддий ва барча учун қулай машғулотнинг йўқолиши – жамият учун жиддий қўнғироқдир”.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?