Ўзбек ҳарбийлари Кореядаги нуфузли мусобақада рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш200
Ўзбек ҳарбийлари Кореядаги нуфузли мусобақада рекорд ўрнатди

Жанубий Кореянинг Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида 21–26 сентябрь кунлари ўтказилган нуфузли халқаро мусобақада Ўзбекистон ҳарбийлари барча рақиблардан устун келиб, муносиб ғалабага эришди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги расман маълумот тарқатди.

Қуруқлик қўшинлари Илмийлаштирилган машғулот марказида ташкил этилган учинчи халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасига Корея, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа ва НАТО қўшма гуруҳидан ташқари 16 та жамоа ва 500 га яқин ҳарбий хизматчи қатнашди.

Беллашув дастури жуда серқирра бўлиб, аввало ҳар бир жамоа оператив режа тайёрлаш, миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш ва бўлинмаларнинг қўшма операцияларида зарур бўладиган кўникмаларни мустаҳкамлади. Шундан сўнг қуръа ташлаш орқали асосий босқичлар бошланди.

Ўзбек ҳарбийлари Кореядаги нуфузли мусобақада рекорд ўрнатди

Мусобақа қоидаларига кўра, иштирокчилар тоғолди, ўрмон ва шаҳар шароитида ўтказилган шартли жанговар симуляциялар орқали 12 босқичли синовларда иштирок этишди. Ҳар бир босқичда тактик вазиятга мос ҳаракат қилиш, жанговар қоидаларга риоя этиш, шартли душманни йўқотиш ва омон қолиш даражаси каби кўрсаткичлар чуқур таҳлил қилинди.

Ўзбекистон ҳарбийлари бу беллашувда ўз маҳорат ва тезкорлиги билан алоҳида ажралиб турди. Улар шартли душманнинг асосий қўмондонлик пунктини қўлга олиш учун атиги 21 дақиқа сарфлади. Бу натижа мусобақадаги олдинги рекорд – 33 дақиқани ортда қолдирди. Шунингдек, мудофаа жараёнида душман кучларини йўқотиш учун 25 дақиқа етарли бўлди ва бу кўрсаткич ҳам аввалги энг яхши вақтдан (29 дақиқа) анча юқори бўлди.

Экспертлар таъкидлашича, ўзбек ҳарбийларининг бундай натижаси нафақат юксак тайёргарлик ва интизом самараси, балки уларнинг жаҳон миқёсида рақобатбардош куч сифатида шаклланаётганини ҳам намоён этмоқда.

Шу тариқа, Кореядаги мусобақа нафақат ўзбек армиясининг шарафини янада баланд қилди, балки миллий ҳарбий мактабнинг замонавий йўналишларда қанчалик кучли ривожланаётганини ҳам кўрсатди.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?