date
views 7 639

Жанубий Корея ҳукмрон партияси парчаланиб кетди

Жанубий Корея ҳукмрон партияси парчаланиб кетди

Жанубий Кореянинг ҳукмрон "Сенури" партияси сафини президент импичментини қўллаб-қувватлаганлар тарк этади. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар қилмоқда.

Янги пайдо бўладиган партия "Ислоҳотлар янги консерватив партияси" деб номланади. Унинг ташкил этилиши борасида расман 20 январга яқин маълум қилинади.

Ҳукмрон партиясининг парчаланишига мамлакат президенти Пак Кин Хе аралашиб қолган коррупция можароси сабаб бўлди. 9 декабрда бўлиб ўтган парламент мажлисида президентга импичмент қўллаш масаласи овозга қўйилган, унда президент партияси ҳисобланган сиёсий ташкилот аъзоларидан айримлари бу ҳужжатни маъқуллаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея ҳукмрон партияси парчаланиб кетди