date

Трамп ва Нетаньяҳу учрашуви йирик сиёсий синовга айланди

Трамп ва Нетаньяҳу учрашуви йирик сиёсий синовга айланди

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан бўладиган музокарада ўз етакчилик маҳоратини синовдан ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркия ҳукумат доираларига яқин бўлган Hurriyet нашри мухбири Абдулқодир Селви маълум қилди.

“Бугунги учрашувда қайси томоннинг хоҳиши устун келиши — Трампникими ёки Нетаньяҳунникими — аниқ бўлади. Бу тўғридан-тўғри етакчилик имтиҳони”, — деган журналист.

Селвининг таъкидлашича, музокаралар натижаси Вашингтон ёки Тель-Авив позицияси қай даражада устувор эканини кўрсатиб беради. Агар АҚШ президенти Исроил бош вазирини ўз манфаатларини инобатга олишга мажбурлай олмаса, Трампнинг сиёсий нуфузига шубҳа тушиши мумкин. Аммо акс ҳолда у ўз қудрати ва нуфузини янада мустаҳкамлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Нетаньяҳу учрашуви йирик сиёсий синовга айланди