Қозоғистонда “Қонли январь” воқеасида йўқолган қуроллар топилди

1 дақиқа ўқиш484
Қозоғистонда “Қонли январь” воқеасида йўқолган қуроллар топилди

Қозоғистонда 2022 йил январь воқеалари билан боғлиқ тартибсизликлардан кейин йўқолган қурол-яроғларнинг яна бир қисми қўлга киритилди. Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотича, сентябрь ойи давомида мамлакатнинг 12 ҳудудида олиб борилган қидирув ишлари давомида 60 дан зиёд қурол ва тўрт мингдан ортиқ ўқ-дори мусодара қилинди.

Маълумотларга кўра, тинтувлар Олмаота ва Чимкент шаҳарларида, шунингдек, Атирау, Жамбил, Қарағанда, Қизилўрда, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Олмаота вилоятларида, шунингдек Улитау, Еттисув ва Абай ҳудудларида амалга оширилган.

Топилган қуроллар орасида учта Калашников автомати, 16 та пистолет, 43 та ов милтиғи, тўртта граната ва минглаб ўқ-дорилар бор. Шу билан бирга, 2022 йилнинг январь ойида ўнга яқин қуролни ўғирлаган шахслар шахси ҳам аниқланган. Бироқ қўмита топилган қуролларнинг аниқ қаердан ва қандай шароитда чиққани ҳақида очиқ маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги уч йил давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари вақт-вақти билан “Қонли январь” воқеалари пайтида ўғирланган қурол ва ўқ-дорилардан қисман топиб келмоқда. Масалан, шу йилнинг апрель ойида Ички ишлар вазирлиги бир неча юзлаб қуролларни мусодара қилганини маълум қилган, аммо уларнинг барчаси тартибсизликлар пайтида дўконлардан ўғирланган қуроллар эканини исботлай олмаган.

Расмий ҳисоботларга кўра, 2022 йилдан буён Миллий хавфсизлик қўмитаси жами 608 та қуролни мусодара қилган. Аммо Ички ишлар вазирлиги аввалроқ 1700 дан ортиқ қуролнинг тақдири ҳануз номаълумлигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь ойида Олмаота ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида суюлтирилган газ нархи ошиши сабабли кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтган. Олмаотада эса бу чиқишлар қуролланган одамлар иштирокидаги тартибсизликларга айланиб, намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида қаттиқ тўқнашувлар содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, ўша фожеали кунларда 238 киши ҳалок бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?