date

Хитойда 11 нафар машҳур мафия оиласи аъзолари қатл ҳукмига тортилди

Хитойда 11 нафар машҳур мафия оиласи аъзолари қатл ҳукмига тортилди

Хитойда суд тарихда камдан-кам учрайдиган кескин қарор чиқарди. Мьянмадаги жиноий тармоқларни назорат қилиб келган, Минглар фамилияси билан танилган машҳур мафия оиласининг 11 нафар аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда BBC ўз манбаларига таянади.

Маълумотларга кўра, Минг оиласи узоқ йиллар давомида Мьянманинг Лауккай шаҳридаги қиморхона, гиёҳвандлик ва фирибгарлик марказларини бошқариб келган. Улар назорат қилган тармоқ орқали миллиардлаб доллар айланиб, бутун минтақада катта хавфли қудрат шаклланган.

Бироқ икки йил аввал исёнчи гуруҳлар шаҳарни эгаллаб олгач, оила бошлиғи ўз жонига қасд қилган. Шу воқеадан сўнг, мафия аъзоларининг кўпчилиги Мьянма ҳукумати томонидан Хитойга топширилган.

Венжоу шаҳрида 29 сентябрь куни бўлиб ўтган суд жараёнида барча айбдорларга ҳукм ўқилди. Жами 39 киши турли жазолар олган: 11 киши қатл этиш, 5 киши кечиктирилган ўлим, 11 киши умрбод қамоқ, қолганлари эса 5 йилдан 24 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, Минг оиласи 2015 йилдан бери турли турдаги жиноятлар билан шуғулланиб келган. Улар қурган қиморхоналарда ва фирибгарлик марказларида ишчиларга нисбатан шафқатсизлик қўлланилган, ҳатто баъзилари қийноқ остида ҳалок бўлган.

Мутахассислар таъкидлайди: бундай тармоқлар халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ томонидан "қаллоблик индустрияси" сифатида баҳоланади. Унда кўплаб одамлар алдов йўли билан тузоққа илинади ва ноқонуний ишларга мажбур этилади.

Шу билан, Хитой суди чиқарган ҳукм нафақат жиноятчиларга нисбатан кескин чора сифатида, балки халқаро ҳамжамият учун ҳам сигнал сифатида қабул қилинмоқда — катта жиноятлар жазосиз қолмаслиги керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 11 нафар машҳур мафия оиласи аъзолари қатл ҳукмига тортилди