Конго собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм этилди

1 дақиқа ўқиш345
Конго собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм этилди

Конго Демократик Республикасида катта сиёсий резонанс келтирган қарор қабул қилинди. Мамлакат ҳарбий суди собиқ президент Жозеф Кабилани инсониятга қарши жиноятлар, давлатга хиёнат ва уруш жиноятларида айбдор деб топиб, уни сиртдан ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда The Guardian хабар тарқатди.

Суд ҳужжатларида қайд этилишича, Кабила жорий йил февраль ойида бўлиб ўтган қўзғолонни қўллаб-қувватлаган, шунингдек, қотиллик, зўрлаш, қийноқлар ва исён уюштириш билан боғлиқ айбловлар юкланган. У суд жараёнида шахсан иштирок этмаган ва уни ҳимоя қиладиган адвокат ҳам тайинланмаган.

Шу билан бирга, ҳарбий суд фақат жазо чорасини эмас, балки товон тўловини ҳам белгилади. Қарорга кўра, Жозеф Кабила давлат ва жабрланувчиларга жами 50 миллиард доллардан зиёд компенсация тўлаши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Кабила 2001 йилдан 2019 йилгача Конго Демократик Республикаси президенти лавозимини эгаллаб келган. У айбловларни кескин рад этиб, суд тизимини сиёсийлаштирилган деб атаган. Ҳозирда у асосан Жанубий Африкада истиқомат қилмоқда. Бироқ айрим манбаларда у май ойида исёнчилар назоратидаги Гома шаҳрида кўриниши ҳақида маълумотлар ҳам қайд этилган.

Кабиланинг собиқ сиёсий рақиби, амалдаги президент Феликс Тшисекеди эса уни февраль ойидаги исён ҳаракатини молиялаштирганликда айбламоқда. Ҳукумат Кабила партиясининг фаолиятини вақтинча тўхтатиб, унга алоқадор мол-мулкларни мусодара қилиш жараёнини бошлади.

Кузатувчилар фикрича, бу қарор Конгода аллақачон муросасиз кўринишга айланган сиёсий тангликни янада кучайтириши мумкин. Мамлакатдаги барқарорлик ва хавфсизлик масаласи эса ҳануз долзарб бўлиб турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?