Хитой шоусида салют ўрнига дрон парчалари ёғилди (видео)

1 дақиқа ўқиш1.9K
Хитой шоусида салют ўрнига дрон парчалари ёғилди (видео)

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Хитойнинг Хунань провинциясидаги Луян шаҳрида ўтказилган дронлар шоуси одатдаги байрам салютидан фарқли равишда томошабинлар учун ҳақиқий фалокат саҳнасига айланди. Шоу давомида осмонга чиқарилган ранг-баранг дронлар назоратдан чиқиб, ёниб кетган парчалари томошабинлар устига ва атрофдаги дарахтларга ёғила бошлади. Бу эса қисқа вақт ичида ярим ёниб кетган ортиқча учқинлардан ўрмон ёнига олиб келди. Бу ҳақда NTDTV нашри хабар берди.

Интернетда тарқалган видеоларда даҳшатли манзара аниқ кўринади. Ёнаётган парчалар одамлар орасига тушиши оқибатида хавотирли ҳолат юз берган ва тепалик ёнида ёғин пайдо бўлган. Кадрларда одамларнинг ваҳимали қичқириқлари, шовқин ва тартибсизликни кузатиш мумкин.

Шу билан бирга, расмийлар ҳодисанинг оқибатини яширишга уринишган. Шоу ўтказилган боғ маъмурияти ёнғинни “аҳамиятсиз” деб баён қилиб, уни тезда бартараф этганини таъкидлаган. Туман ҳокимлиги ҳам ҳеч ким жабрланмаганини ва ҳодиса кейинги томошаларга таъсир қилмаслигини маълум қилган.

Аммо воқеа гувоҳлари воқеа манзарасини бундан фарқли тасвирлаган. Шоуни томоша қилиш учун узоқ йўл босиб келган сайёҳлар ижтимоий тармоқларда ўз таассуротлари ва даҳшатли воқеани ёритган.

“Луянга йўл босиб келдим, ўша жойда ўзим бўлганман. Ўрмон ёнғини ниҳоятда кучли эди! Бир неча сония ичида кичик учқунлар даҳшатли алангага айланди”, — дейди томошабинлардан бири ўз ҳис-туйғуларини баён қилиб.

Бу воқеа дрон шоулари хавфсизлигини яна бир бор диққат марказига олиб келди ва томошабинларнинг хавфсизлигини таъминлашда қатъий чоралар зарурлигини кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?