Россияда ҳижоб билан мактабга кириш яна тақиқланди

2 дақиқа ўқиш389
Россияда ҳижоб билан мактабга кириш яна тақиқланди

Россияда мактабларда диний кийимга оид баҳслар тобора кучайиб бормоқда. Энди бу масала Ханти-Манси автоном округига ҳам етди — маҳаллий ҳукумат ҳудуддаги барча таълим муассасаларига бош кийимда, жумладан ҳижоб ва ниқобда келган ўқувчиларни қабул қилмаслик бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ura.ru нашри таълим ва фан департаменти маълумотларига таяниб хабар берди.

Департамент вакилларининг сўзларига кўра, янги тартиб округдаги 303 та мактабда босқичма-босқич жорий этилади. Ҳар бир таълим муассасаси бу қарорни ички ҳужжатлари орқали мустақил равишда қабул қилган. “Мониторинг ўтказилди, қарорлар ўқув йили давомида босқичма-босқич тасдиқланмоқда”, — дейилади расмий изоҳда.

Ҳижоб, ниқоб ва бошқа бош кийимлар ман этилди

Департамент маълумотларига кўра, тақиқ фақат ҳижоб ёки ниқобга эмас, балки барча турдаги бош кийимларга — рўмол, дўппи, шляпа ва бошқаларга ҳам тааллуқли. Мактаб раҳбариятлари бундай қарорни ота-оналар кенгашлари ва маҳаллий жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилган.

Шунингдек, таъкидланишича, болани мактабга қабул қилишдан олдин ота-оналар мактаб устави, ички тартиб ва ташқи кўринишга оид барча талаблар билан танишади ва имзо қўяди. Агар улар бу қоидаларга рози бўлмаса, болани масофавий ёки оилавий таълим шаклида ўқитиш имкони борлиги айтилган.

Югра ёшлар сиёсати департаменти баёнотида таъкидланишича, бундай ёндашув “мактабларда ягона дунёвий муҳитни таъминлаш” ва “таълим жараёнида диний белгиларнинг таъсирини чеклаш” мақсадида амалга оширилмоқда.

Бу аввал ҳам содир бўлган

Бу Россияда биринчи марта кузатилаётган ҳолат эмас. 2024 йилнинг октябрь ойида Владимир вилоятида ҳам мактабларга ҳижоб ёки ниқобда келиш ман этилганди. Ўшанда маҳаллий маъмурият бу қарорни “Россия дунёвий давлат” экани билан изоҳлаган эди.

Расмийлар “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонунларга таянади. Уларга кўра, диний кийимлар таълим жараёнида дунёвийлик тамойилларига зид ҳисобланади.

Владимир вилояти губернатори ўринбосари Владимир Куимовнинг айтишича, ушбу тақиқ мактабларда турли диний қарашлар сабаб юзага келган зиддиятларни олдини олиш учун жорий этилган.

Танқид ва жамоатчилик баҳслари

Расмийлар бу қарорни “таълимнинг дунёвий асосларини мустаҳкамлаш” сифатида баҳоласа, фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячилари буни диний эркинликка чеклов, инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисобламоқда. Улар таъкидлашича, давлат жамиятнинг барча қатламларига тенг муносабатда бўлиши керак ва шахсий диний эътиқодни намоён этиш учун жавобгарлик жорий этиш демократик қадриятларга зид.

Айни вақтда Россиянинг бир қатор бошқа минтақаларида ҳам мактабларда диний кийимга нисбатан шундай чекловлар муҳокама қилинмоқда. Экспертлар фикрича, бундай тенденция мамлакатда дунёвийлик ва шахсий эркинлик ўртасидаги мувозанатни янада мурakkab вазиятга солиб қўйиши мумкин.

Шу тариқа, Россиядаги таълим тизимида диний кийим масаласи яна долзарб муҳокама мавзусига айланди — бу гал Ханти-Манси округи орқали.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?