date

Иллинойс ва Чикаго Трампни судга берди — сабаби аниқ

Иллинойс ва Чикаго Трампни судга берди — сабаби аниқ

Иллинойс штати маъмурияти ҳамда Чикаго шаҳар ҳокимлиги АҚШ президенти Дональд Трампга қарши расман суд даъвоси киритди. Бу қарор Трампнинг илгари Иллинойс ҳудудига 300 нафар Миллий гвардия аскарини юбориш ҳақидаги фармони билан боғлиқ.

Манбаларнинг қайд этишича, маҳаллий ҳокимият бу ҳаракатни штат ваколатларига аралашиш деб баҳолаган ва бу қарорни ноқонуний, федерал ҳукуматнинг ҳаддан ташқари аралашуви сифатида кўрган.

Суд ишларида жавобгар сифатида президентнинг ўзи билан бир қаторда Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноем ва Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам иштирок этмоқда.

Ҳозирда федерал ва штат даражасида ҳуқуқий баҳс давом этмоқда. Экспертлар бу иш АҚШдаги федерализм ва маҳаллий ҳокимият муносабатларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иллинойс ва Чикаго Трампни судга берди — сабаби аниқ